Бугун Британияга қарашли 1700 нафар сараланган Қироллик денгиз пиёда аскарларининг сўнгги қисми Афғонистонни тарк этди.

Ўзининг олти ойга белгиланган операциясини муваффақиятли тугатган ушбу қўшинлар Афғонистонда ҳақиқий душманга рўпара келмади.
Британия қўшинлари Афғонистонда дастлаб БМТ етакчилигидаги тинчликни сақловчи халқаро кучларга бошчилик қилди. Бу вазифа ўтган ойда Туркия ҳарбийларига топширилди.