Москва шаҳар суди ўз вазифасини суиистеъмол қилганликда айбланаётган Россия марказий банки Москва бўлими раиси Александр Алексеев ишини қайта кўриб чиқишга жўнатди.

Россия прокуратураси келтирган протестда айтилишича, Александр Алексеев суднинг бундан олдинги инстанцияларида айбсиз деб топилганлиги бекор қилинди. Прокуратуранинг тасдиқлашича, Алексеев 1999 йилда 5 миллиард 800 миллион рублни ноқонуний равишда кредит учун ажратган.