Ялта яқинидаги тоғ йўлида кеча кечқурун Россиядан келаётган сайёҳлар автобуси ҳалокатга учради.

Ҳалокат натижасида 1 киши ўлди, 11 киши жароҳат олди. Улардан 6 нафари болалардир. Украин қутқарувчиларига кўра, ҳайдовчи автобусни бошқаришда хатога йўл қўйган.
Жароҳатланганлар Ливади қишлоқ касалхонасига жойлаштирилди. Ушбу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.