Жаҳон фонд биржаларидаги вазият ёмонлигича қолмоқда.

Жумладан Токио фонд биржасида Никкей кўрсаткичи кечагига қараганда деярли уч ярим фоизга тушган. Америка компаниялари акция курслари бироз пастлаган. Хусусан, Нью-Йорк фонд биржасида Доу-Жонс кўрсаткичи 1.5 фоизга, Насдак кўрсаткичи эса деярли 4 фоизга камайган.