Бугун у қатор корейс расмийлари билан музокаралар олиб борди. Кеча Иванов Сеул раҳбари Ким Дэ Жун қабулида бўлган эди. Россия ташқи ишлар вазири Корея президенти Жунга Владимир Путин мактубини топширди. Иавнов, Шимолий ҳамда Жанубий Корея давлатлари ўртасида муносабатларнинг яхшиланишига воситачилик қилишга тайёр эканини айтмоқда. Якшанба куни Россия ташқи ишлар вазири Пхеньянда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир билан учрашади. Эслатиб ўтамиз, Корея ярим ороли соҳилида яқинда юз берган қуролли инцидентдан сўнг ҳар икки давлат ўртасида муносабатлар жар ёқасига келиб қолганди.