Бугун Фаластин делегациясининг Вашингтонга икки кунлик ташрифи бошланди.

Саиб Эрекат раҳбарлигидаги ушбу делегациянинг АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл ҳамда миллий хавфсизлик масалалари бўйича президент маслаҳатчиси Кондолиза Райс билан учрашиши режалаштирилган.

АҚШ президенти Жорж Буш фаластинликларни келаси сайловларда Ясир Арафатнинг ўрнига бошқа одамни сайлашга чақирди. Бироқ Эрекат ўзининг кечаги чиқишида Арафат масаласини фақат Фаластин халқи ҳал этиши кераклигини таъкидлаб ўтган эди.

Бугун эрталаб Рамоллоҳда Арафат ёрдамчиси Набил Абу Рудейна Исроил Фаластин ҳудудини тарк этиш таклифи бажаралиши борасида янги шартларни илгари сураётганини маълум қилди. Исроил раҳбарияти бу баёнотга жавобан ҳеч қандай шарҳ бермади.

Исроил Фаластинга қарашли сўнгги икки йил давомида босиб олинган ерларни фаластинликлар Исроилга қарши ҳужумларни тўхтатишлари талаби билан тарк этишга рози бўлган эди.