Туркманистон президенти Сапармурат Ниёзов умрбод президентлик, ҳамда унга Улуғ ёзувчи унвони ҳамда Олтин аср ордени бериш таклифидан воз кечди.

Бу ҳақдаги қарорни кеча халқ маслаҳати депутатлари бир овоздан маъқуллагандилар. Халқ маслаҳатининг бугунги мажлисида Ниёзов умрбод президентликдан воз кечиб, 2008 йилда Туркманистонда президентлик сайловлари бўлиши мумкинлигини айтди.
Унгача эса Ниёзов мамлакат конституциясига мувофиқ давлатни идора этажагини маълум қилди. Туркманистон конституциясига кўра Ниёзов чекланмаган муддатга президентлик ваколатига эга.