Воркуталик 24 шахтер Москвада янги норозилик акциясини бошладилар.

Шаҳар мамурлари рухсати билан кончилар 3 кун давомида Энергетика вазилиги биноси олдида, 2 кун Ҳукумат уйи олдида пикет уюштирадилар.

Шахтерлар мамлакат энергетика балансида кўмирнинг ҳиссасини кўпайтиришни, кўмир қазиб олиш соҳасини изга солишни, кўмир импортини чеклашни ҳамда уни ташиш учун темир йўл тарифларини озайтиришни талаб қилмоқдалар.