Италиянинг марказий районларида довул эсиб, кучли жала ёғди.

Римда кўплаган уйларнинг ертўлалари, метронинг бир неча станцияси ва икки касалхона биносини сув босди. Довулда йиқилган дарахтлар туфайли транспорт қатнови қийинлашган.

Шанба куни Римнинг Фьюмичино аэропортида бир неча ҳаво рейси кечиктирилди.

Римдан шимолдаги Витербо вилоятидаги ўнлаган аҳоли пунктида уйларга зарар етган.