Мамлакат жанубида тўғон бузилиб кетганидан кейин хукумат Прага шаҳрининг пастроқ туманларида яшайдиган таҳминан 40.000 аҳолини хавфсиз жойларга эвакуация қилди. Айни дамларда, шаҳардан оқиб ўтадиган Влтава дарёсининг суви сатҳи рекорд даражага, яъни икки метрга кўтарилиши кутилмоқда. Праганинг тарихий биноларини сув босмаслиги учун аскарлар ва кўнгиллилар қум билан тўлдирилган қоплардан тўсиқ қўйишмоқда. Бошқалар эса китоблар ва санъат асарларини, ҳайвонот боғидаги айрим жониворларни ҳам хавфсиз жойларга кўчирмоқдалар.
Сўнгги ҳафта ичида Марказий Европа ва Россияда юз берган сув тошқинлари натижасида таҳминан 75 киши нобуд бўлди.
Сўнгги ҳафта ичида Марказий Европа ва Россияда юз берган сув тошқинлари натижасида таҳминан 75 киши нобуд бўлди.