Бугун Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳим фуқароларни ўзларининг қуролларини янги миллий армияга топширишга чақирди.

Афғонистоннинг 300 аскари франциялик аскарлар томонидан тайëргарликдан ўтди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда чиқиш қилган Муҳаммад Фаҳим¸ миллий армияни хавфсизлик¸ тинчлик ва миллий бирликни таъминловчи куч сифатида мақтади.