Чехияда сув тошқини оқибатида ярим миллиондан зиёд китобга зарар етди.

Чех миллий кутубхонаси директори муовини Вит Рихтерга кўра, улар орасида ноёб қўлёзмалар ва архив ҳужжатлари ҳам бор. Унинг айтишича, асосан Чехия илмий академияси ва Чарлез университети кутубхонасидаги китобларга жиддий зарар етган.