Бугун бу ҳақда Грузия давлат хавфсизлиги вазири муовини Ника Лалиашвили маълум қилди. Унинг айтишича, Панкиси дарасининг аҳоли яшайдиган пунктларига асосан ички қўшин бўлинмалари жойлаштирилади. Лалиашвилига кўра, ҳозирда Панкисида қуролланган чечен жангарилари йўқ. Мазкур худудларда вазият яҳшиланмагунга қадар Грузин қўшинлари у ерни тарк этмайди, дея баён қилди Ника Лалиашвили.