Эслатиб ўтамиз, ўша ҳалокатда 100га яқин ҳарбий хизматчи қурбон бўлгани таҳмин қилинмоқда. Ҳозиргача Россия ҳукумати ҳалокатда қанча киши қурбон бўлгани ҳақида расмий маълумот тарқатмади.
Шимолий Кавказдаги Россия қўшинлари қомондони ўринбосари полковник Борис Подопригода: “Қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Шуни айтишим лозимки, қутқариш ишлари тун бўйи давом этди. 33 нафар ҳарбий ҳизматчи турли жароҳат билан касалхонага ётқизилди. Бу фожеани ўрганиш вазифаси давлат комиссияси ҳамда бош прокурорлик идораси зиммасига топширилган”,-деди.
Россия ахборот агентликлари вертолетда 132 киши бўлгани ҳақида хабар тарқатди.