АҚШ Мудофаа вазирлиги ракетага қарши мудофаа тизимларининг навбатдаги синови бир ойдан ошиқроқ вақтга кечиктирилганини маълум қилди.

24 август кунига белгиланган синовлар давомида Тинч океани устида тўсувчи ракета Калифорниядан учириладиган ўқув ракетасини 7725 километр масофадан туриб уриб тушириши керак эди. Бироқ, тизимдаги айрим носозликлар туфайли синовлар бошқа кунга кечиктирилди.