Бугун Исроил қўшинлари танк ва вертолётлар ёрдамида Ғазо минтақасидаги Хон-Юнис шаҳарчасига бостириб кирди.

Олинган сўнгги маълумотларга кўра, шаҳардаги фаластинликларнинг уйлари портлатилган. Исроил армияси вакиллари, портлатилган уйлар фаластин экстремистлари учун ўт очиш нуқтаси бўлиб келганини айтишмоқда.
Кеча яҳудийлар истиқомат қиладиган Неве-Декалим маҳалласида бир исроил аскари Хан-Юнисда яшовчи фаластин мергани тарафидан отиб ўлдирилган эди. Ушбу қотилликка жавобгарликни "Хамас" ташкилоти зиммасига олди.