Россиянинг поп-гурухларидан бири Президент Владимир Путин ҳақида янги қўшиқни тақдим этди.

"Мен Путиндек кучли, довюрак эркакни ҳоҳлардим", - дея куйланади "Поюшие вместе" гуруҳининг қизлари Ира, Лариса ва Наташа ижросида айтилган қўшиқда. "Известия" газетасининг ёзишича, cўнги пайтларда Путин феномени Россияда авжига чиққан. Рус президентининг рамзи тушурилган кўйлаклар, плакатлар ёшлар орасида тобора оммалашмоқда.