Кеча Тожикистоннинг икки фуқароси тожик-ўзбек чегарасида минага дуч келиб ҳалок бўлди.

Ўзбекистон исломий гуруҳларнинг мамлакат ичкарисига киришларини олдини олиш мақсадида бундан уч йил илгари ўзининг қўшни Тожикистон билан чегарасини миналаган эди. Бироқ, у ердаги миналардан фақат тинч аҳоли қурбон бўлмоқда. Тожикистон маҳсус ҳизмати маълумотларига кўра, ўтган уч йил давомида минага дуч келиб 52 тожик фуқароси ҳалок бўлган, ўнлаб киши мина портлагани оқибатида жароҳат олган.