АҚШ Давлат котиби муовини Ричард Армитеж Осиё мамлакатлари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.
Бугун у Пекинда Хитой раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказди. Бу сўзлашувлар 25 октябрда Техасда ўтказилиши мўлжалланган АҚШ ва Хитой лидерлари учрашуви олдидан ўтказилди. Учрашувда иккитомонлама алоқалар ва муҳим халқаро муаммолар муҳокама қилинди.