Бугун Қоҳира шаҳрида Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик учрашуви бошланди.

Яқин Шарқ можароси ва Ироқ, кун тартибидаги энг муҳим масала бўлиши кутилмоқда.
Араб хукуматлари Ироққа нисбатан ҳар қандан ҳарбий ҳаракатга қарши эканликларини маълум қилганлар. Айни пайтда кўпгина араб хукуматлари Бағдод расмийларини БМТ резолюцияларини бажаришга ва қурол-аслаҳа инспекторларининг мамлакатга қайтишига руҳсат беришга чақирган.