Европа Иттифоқи Туркия билан Иттифоққа аъзолик хусусида октябр ойигача музокаралар бошлаш ҳақида қарор қабул қилинмаганини билдирди.

Бугун Европа Иттифоқининг кенгайиш ишлари раҳбари Гунтер Верхёген ва Туркия Ташқи ишлар вазири Сукру Сина Гурел ўртасида Брюссел шаҳрида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кейин Иттифоқ матбуот вакили Жан Кристоф Филори ёз фаслида Туркия ҳукумати томонидан бир қатор ислоҳотлар амалга оширилгани, Европа Иттифоқининг сиёсий талабларига тўлиқ жавоб бермаслигини айтди.