МДҲга аъзо давлатлар Ички ишлар вазирлари бугун Озарбайжон пойтаҳти Баку шаҳрида учрашмоқдалар.

Сўзлашувлар чоғида наркотиклар яширинча ташилиши ва ноқонуний миграция каби масалалар муҳокама этилмоқда. Россия Ички ишлар вазири Борис Гризлов наркотик контрабандасини: “Бу бизнинг бахтсизлигимиз, бу бизнинг умумий муаммомиз” деди. У сўзига қўшимча қилиб, миграцияни бошқара олиш учун ҳаракатни мувофиқлаштириш кераклигини айтди.
МДҲ Ички ишлар вазирларининг Баку шаҳридаги икки кунлик учрашувида терроризм масаласи ҳам муҳокама этилади.