Қирғиз мулозимларининг таъкидлашларича, кеча Аширқулов машинасида уйига яқинлашганида, унга қарата уч граната ташланган. Портлаш оқибатида Хавфсизлик кенгаши котиби яраланди. Бироқ, врач хулосасига кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас. Воқеа содир бўлиши биланоқ, Аширқулов касалхонага ётқизилиб, жиноятчиларни қидириш ишлари бошлаб юборилди. Қирғизистон президенти матбуот мулозими Болат Жонузоқовга кўра, гап террорчилик ҳаракати ва уларни содир этган террорчилар ҳақида бормоқда. Аширқулов президент Аскар Ақаевнинг энг яқин ёрдамчиси ҳисобланади.