Покистон собиқ Бош вазири Беназир Бҳутто ўз аризасига рад жавоби олганидан сўнг октябр ойига белгиланган сайловларда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Синдҳ вилоятидаги Покистон сайлов расмийлари, коррупцияда айбланган Бхутто маҳкамага жавоб бериш учун келмагани сабабли аввалги суд чиқарган қарорини ўз кучида қолдирди.
Шунингдек, бугун Покистондаги сайлов суди муҳолифат сиёсатчиси Шаҳбоз Шарифнинг сайловларда қатнашишини таъқиқлади. Суд, “Покистон Мусулмонлар Лигаси” лидери Шариф банк қарзлари бўйича ўз мажбуриятларини бажармагани сабабли сайловлардан четлатилиши билдирди.