Қозоғистон қишлоқ хўжалик ерларига хусусий эгалик қилиш ҳақидаги янги ер кодексини ишлаб чиқди.

Бугун Ер ресурсларини бошқариш қўмитаси бошлиғи Бахит Оспановнинг айтганига кўра, таклиф этилган ер кодексига мувофиқ Қозоғистон фуқаролари ер сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Чет эл фуқаролари эса Қозоғистонда ер сотиб ололмайдилар, аммо улар 10 йилгача бўлган муддатга ерни ижарага олишлари мумкин.
Қозоғистон ҳукумати маълумотига кўра, 2000 ва 2001 йилда қишлоқ аҳолиси иш қидириб шаҳарларга кетиб қолгани натижасида республикадаги 186та қишлоқ бўшаб қолган.