Покистон сўнгги кунларда иккинчи бор ракета синови ўтказди.

Покистон телевидениеси хабарига кўра, ҳавога ўтган жума куни учирилган ракетага ўхшаш ракета учирилган. Гап ҳаракатланиш радиуси ўртача бўлган ва ядро қалпоқчаси ташиши мумкин бўлган ракета ҳақида бормоқда.

Икки кундан сўнг Покистонда парламент сайловлари бўлади. Ҳиндистон расмийлари Покистон томонидан ўтказилаётган ракета синовларини сайловолди ташвиқоти, деб баҳоламоқдалар.