АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Элизабет Жонс, Украина раҳбари Леонид Кучма Калчуха радар тизимларини Ироққа сотиш режасини маъқуллаганига шубҳа йўқ, аммо Киев уларни етказишга улгурганми - йўқми, буниси ноаниқ деб таъкидлади. Ўз навбатида Украина томони Ироққа радар тизимлари сотгани борасидаги айбловларни рад этмоқда.