Германия Федерал маҳкамаси кеча Хамбургда қўлга олинган Марокаш фуқароси Абделғани Мзуди ишини кўриб чиқиб, тергов жараёни оҳирига етмагунча, у хибсда ушлаб турилиши тўғрисида қарор берди.

Мзуди 11 сентябр портлашларини уюштирганликда гумон этилиб ушланди. Олиб борилган тергов ишлари марокашлик бу фуқаро бир пайтлар Хамбургда яшаган террорчилар бошлиғи Муҳаммад Аттога яқиндан ёрдам берганини кўрсатмоқда.