Тель-Авивдаги кечаги портлашларга жавобгарликни "Ал-Ақса мазлумлари" ташкилоти ўз зиммасига олди.

Пайшанба куни автобус бекати ёнида фаластинлик худкуш террорчи ўзини – ўзи портлатгани оқибатида бир исроиллик аёл ҳалок бўлди, бир қанча киши яраланди.
Ушбу террорчилик ҳаракатларига жавобан жума куни Исроил ҳукумати 40 ёшгача бўлган фаластин эркакларига Шарқий Қуддусдаги Ал-Акса жоме-масжидига боришни таъқиқлаб қўйди.
Хон-Юнисда яқинда исроилликлар тарафидан уюштирилган ракета ҳужумлари оқибатида оғир яраланган фаластинлик ўспирин касалхонада жон берди. Шундай қилиб, Исроил вертолётларидан қилинган ракета ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17га етди.