Афғонистон ўтиш даври ҳукумати раҳбари Хамид Карзай Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун бугун Туркияга ташриф буюрди.

Эртага очиладиган форумда асосан Афғонистонга ёрдамлар масаласи мухокама этилади. Туркия ташқи ишлар вазири Сина Гурель дунёнинг етакчи давлатларини Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун Қобулга ёрдам беришга чақирди.