Афғонистон шарқида америка ҳарбий истеҳкомларига қарши ҳужумлар яна бир бор уюштирилди.

Хабарларга кўра, Лвардаги АҚШ ҳарбий базаси ракеталардан ўққа тутилган. Ракеталарнинг бири бункерга келиб тушгани айтилмоқда. Жароҳатланганлар йўқ.
Ҳужумлар бошланиши биланоқ, АҚШ ҳарбий учқичлари ҳавога кўтарилди. Катта тезликда кетаётган машина ҳаводан ўққа тутилаётган пайтда, портлатилган машина ичидан қочиб чиқиб кетаётган уч киши ҳибсга олинди. Ҳужумларни уюштирганлар, "Ал-Қоида"га тегишли гуруҳлар экани айтилмоқда.