Бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида учта портлаш рўй берди.

Уларнинг оқибатида 8 киши жароҳатлангани айтилмоқда. Портлаш мосламалари почта жўнатмаси ичига яшириб қўйилган. Жўнатмалар деярли бир вақтнинг ўзида маҳаллий полициянинг ал-қоидачиларни таъқиб этиш бўйича шуғулланадиган махсус бошқармасида, Синдх вилояти губернатори қароргоҳида ҳамда полиция участкаларининг бирида очилган ва портлаб кетган.