Бугун Италияда ишчилар Бош вазир Силвио Берлускони олиб бораётган иқтисодий ислоҳотларга қарши бир кунлик норозилик намойишларини бошладилар.

Ушбу ислоҳотлар натижасида ўн минглаб кишилар ишсиз қолиши кутилмоқда. “Алиталия ҳаво йўллари” бугунга белгиланган парвозларнинг ярмини бекор қилди. Италия темир йўллари эса ўз хизматининг салкам ярмини тўхтатди.
Асосий намойиш автомобил ишлаб чиқарадиган “Фиат” компанияси бош қароргоҳи жойлашган Турин шаҳрида бўлади. Чунки, режалаштирган қайта структуралаш натижасида “Фиат”да ишлаб келган 8.000 киши ўз иш жойларидан ажраб қолиши кутилмоқда.