Бугун Австралия бош вазири Жон Ховард бир қатор янги аксилтеррор тадбирларини эълон қилди.

12 октябр куни Индонезиянинг Бали оролида содир этилган портлаш оқибатида 200га яқин киши ҳалок бўлган ва улардан 90 нафари австралиялик эди.
Янги аксилтеррор тадбирлари хавфсизлик ходимларига чет элда австралияликларни ўлдирган шахсларни ушлаш учун янада кўпроқ салоҳият беради.
Янги аксилтеррор тадбирларга кўра, Австралия элчихоналарида ва аэропортларида хавфсизлик ишлари кучайтирилади ва террорчиларни ушлашга олиб келадиган маълумотни берган кишилар учун пул мукофоти эълон қилинган.