Екрем Герчеклер – Туркияда бўлажак парламент сайловларида курдлар манфаатини ҳимоя қилувчи уч номзоднинг бири бўлган. У Отатурк қабрига гулчамбар қўйиш маросимида ўрнидан турмагани учун сайлов арафасида ҳибсга олинди. Турк қонунларига кўра, мамлакат асосчисига беҳурматлик ва уни назар-писанд қилмаслик жиноят ҳисобланади.