Бугун Европа Иттифоқи Туркиянинг “Адолат ва Тараққиëт” партияси сайловларда ғолиб чиққанига эҳтиëткорлик билан муносабат билдирди.

Европа комиссияси матбуот вакили Жан-Кристофер Филорига кўра, Европа Иттифоқи “Адолат ва Тараққиëт” партиясининг Ғарбга тарафдорлигини мамнуният билан қаршилаган, аммо Туркиянинг янги лидерларига уларнинг амалда қиладиган ишларига қараб баҳо берилади.
Филорининг қайд этишича, Туркия Европа Иттифоқига қўшилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш муддати белгиланиши учун нималар қилиши кераклигини яхши билади.
Яқинда Туркияда демократик тамойилларни ва озчиликни ташкил этган миллатларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш учун асосий қонунга ўзгаришлар киритилди. Филорининг таъкидлашича, Туркия ушбу ўзгаришлар амалда жорий этилишига эътибор бериши керак.