Россия Хавфсизлик кенгаши Грузиядан чечен сепаратчилари етакчиларини Россияга экстрадиция қилишни талаб қилди.

Кенгаш бошлиғи Владимир Рушайлонинг Грузия Хавфсизлик кенгаши раҳбари Тедо Жапаридзе билан учрашуви чоғида таъкидлашича, сепаратчилар етакчиси Руслан Гелаев ҳозирги вақтда Грузияда ва Россия расмий Тбилисидан уни ҳибсга олишни ва суд қилиш учун Россияга топширишни сўрамоқда.
Жапаридзе бунга жавобан Грузия аксилтеррор урушни қўллаб-қувватлашини билдирар экан, “экстрадиция жуда мураккаб масала”, деди.