АҚШда бўлиб ўтган сайловлардан кейин бугун президент Жорж Бушнинг Республикачилар партияси АҚШ конгрессининг ҳар икки палатасини ўз назоратига олди.

Тарихий анъаналарга зид бўлган ушбу сайлов натижаларига – президент Жорж Бушнинг йирик ғалабаси сифатида қаралмоқда.
Демократик партияга аъзо сенатор Жан Карнахан ўзининг Республикачи рақиби Жим Талент ғалабага эришганини тан олганидан кейин Республикачилар партияси Сенатни ўз назоратига олгани аниқ бўлди. Карнахан: “Мағлубият бизни танлаган йўлдан орқага қайтара олмайди. Ҳар доим бўлгани сингари йиқилган ўриндиқни бошқалар келиб кўтаради. Аланга хеч қачон ўчмайди”,-деди.