Ҳукумат вакили Абдулло Рамазонзода бу ҳодиса Эроннинг халқаро саҳнадаги нуфузига путур етказади, деб таъкидлади.
“Рисолат” газетаси мухбирлари эса “Ироқ урушида қатнашган ва жамиятда маълум обрўга эга бўлган Ағажарий авф этилиши керак, бу мамлакат ичида ва хорижда ижобий баҳоланади”, деб фикр билдирдилар.
Эроннинг ислоҳотчи президенти Муҳаммад Хотамий тарафдори бўлган Ағажарий шия ислом асосларини қайта кўриб чиқишга даъват этгани ва “мусулмонлар диний етакчиларга ҳам доим ҳам қулоқ солавермасликлари керак”, дегани учун 8 август куни ҳибсга олинган эди. Чоршанба куни эса Эрон суди унга ўлим жазосини белгилади.
АҚШ Давлат департаменти вакили Линн Кассел “Ағажарий устидан суд жараёнининг бўлиб ўтиши ва унга ниҳоятда кескин жазо белгиланиши халқаро андозаларга тўғри келмайди, ваҳоланки Ағажарий сўз эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланган, ҳолос”, деб фикр билдирди.
Япония, АҚШ ва Жанубий Кореянинг юқори мартабали расмийлари Шимолий Корея билан ядровий қурол дастури бўйича можарони тинч йўл билан ҳал этиш лозим, деб баён қилдилар, бироқ Шимолий Кореяга қарши жорий этилиши мумкин бўлган санкциялар ҳусусида маълумот бермадилар.
Уч мамлакат ташқи ишлар вазирликлари вакилларининг Токиода бўлиб ўтган учрашуви якунида чиқарилган қўшма баёнотда “уч делегация мазкур масалани тинч йўл билан ҳал этиш ва музокараларни ҳар уччала тараф ҳамда жаҳоннинг бошқа давлатлари иштирокида давом эттириш ниятини яна бир бор изҳор этди”, деб қайд этилади.
Ҳар уччала давлат Шимолий Кореянинг ядровий қурол дастурига эгалиги халқаро шатномаларга зид эканини таъкидлаган бўлса-да, АҚШнинг Пхеньянга нефт сотаётганига чек қўйиш керак, деган фикрни билдирмади.
Айни вақтда Жанубий Корея президенти Шимолий Кореяни яриморолда тинчликни бузмаслик учун ядровий қурол дастуридан воз кечишга даъват этди.