Бугун Болгария БМТнинг қурол эмбаргоси жорий этилган мамлакатга қурол-аслаҳа эҳтиёт қисмларини ноқонуний тарзда экспорт қилаётган ширкатни аниқлагани ва тўхтатганини маълум қилди.

Номи айтилмаган ўша давлат Ироқ эмас.
Мудофаа вазири Николай Свинаров бундан тахминан икки ҳафта олдин Болгариянинг давлатга қарашли “Терем” заводи қора рўйҳатга киритилган давлатга ҳарбий қуролларга керакли эҳтиёт қисмларини экспорт қилганини айтди. Аммо, у “қуроллар эҳтиёт қисмлари экспорт қилинган давлат Ироқ экани” ҳақида айрим оммавий ахборот воситаларида тарқатилган маълумотни рад этди.