Бугун Бишкекда Россия ички ишлар вазири Борис Гризлов ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Баткирдин Субанбеков наркотиклар контрабандаси, уюшган жиноятчилик ва қонунсиз миграцияга қарши кураш олиб бориш масалаларини муҳокама қилдилар.

ИТАР ТАСС ахборот агентлигига кўра, Гризлов Марказий Осиë давлатларининг ҳамкорлигида Ҳамдўстликнинг Афғонистон билан бўлган чегарсида хавфсизликни мустахкамлаш учун қўшимча чоралар кўрилишини таклиф этган.
Гризлов эртага Қирғизистон президенти Асқар Ақаев билан учрашади.
Гризлов сўнг Тожикистон раҳбарлари билан ҳам шу масалалар хусусида музокаралар олиб бориш учун Душанбе шаҳрига ҳам сафар қилади.