Бугун Россия парламентининг юқори палатаси - федерация кенгаши матбуот қонунига киритилган ўзгартишларни тасдиқлади.

Кўпчилик овоз билан қабул қилинган ўзгартишлар матбуотда аксилтеррор амалиëтлари, тактикалари ва жараëнда иштирок этган кишилар хусусида маълумотлар тарқатишни таъқиқлайди.
Матбуот қонунига киритилган ўзгартишлар, шунингдек, жангариларнинг баëнотлари нашр этилишини ëки радио-телевидение орқали ўқиб эшиттирилишини ҳам таъқиқлайди.
Либерал “Яблоко” партиясининг аъзолари Россияда матбуот эркинлиги чеклаб қўйилганини қаттиқ танқид қилдилар.