Бугун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишига кўра, мамлакат жорий йилга мўлжалланган пахта ҳосилининг фақат 84 фоизини йиғиб олган.

Ўзбекистон 3 миллион 750 минг тонна пахта етиштиришни режалаштирган эди, аммо 3 миллион 200 минг тоннадан кам ҳосил олди.
Пахтачилик соҳаси бўйича мутахассис Расул Ҳолматжоновга кўра, ўтган икки йилдан бери давом этиб келаëтган қурғоқчилик пахта ҳосилига зарар етказмоқда.
Ўзбекистон пахта экспорт қилиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради ва пахта етиштириш мамлакат иқтисодиëтида асосий ўринни эгаллайди.