Россия ҳукумати қочқинларнинг Чеченистонга мажбуран қайтарилишига чек қўйиши керак.

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ривожланиш ва ёрдамлар масаласи билан шуғулланувчи комиссияси раҳбари Пол Нилсон баён қилди. "Рейтер" ахборот агентлигига интервью бера туриб, Нилсон Шимолий Кавказда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар ходимларининг хавфсизлиги таъминланиши кераклигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз Европа Иттифоқи Чеченистонга ёрдам тариқасида ҳар йили 90 миллион доллар ажратиб келмоқда.