Аксарияти жанубий вилоятлардан бўлган намойишчилар шунингдек, беш кишининг ўлимига сабаб бўлган март ойидаги Ахси воқеаларида қўли бор амалдорлар жавобгарликка тортилишини, мухолифат лидери Феликс Кулов қамоқдан озод этилишини ва парламент сайловларида қатнашиш ҳуқуқидан махрум этилган Усен Сидиқов иши қайта кўриб чиқилишини талаб этишган. Юзлаб полициячи намойишларни кузатиб борди ва уларнинг шаҳар марказига киришларига қаршилик кўрсатди. Қирғизистон ҳукумати ушбу воқеалар юзасидан фавқулодда мажлисга тўпланди. Бу хусусдаги тафсилотлар билан эшиттиришимиз давомида танишасиз.