АҚШ Молия вазири Пол О'Нилл бир кунлик сафар билан бугун Кобулга келади.

О'Нилл Афғонистон лидери Хамид Карзай ва мамлакат раҳбариятининг бошқа вакиллари билан учрашади.

Америка молия вазири Кобулда мамлакат иқтисодиятини қайта тиклаш масалаларини муҳокама қилади. О'Ниллга кўра, Афғонистондаги вазият янада мураккаблашган ва шунинг учун Кобулга кўрсатилажак ёрдамни кўпайтириш лозим.