Ҳиндистон жанубида автобус портлатилгани натижасида камида 14 киши нобуд бўлди ва 17 киши яраланди.

Ушбу портлаш маочилар томонидан уюштирилгани гумон қилинмоқда. Ҳиндистоннинг “Зий Ньюс” телеканали, Андҳри Прадеш вилоятида автобусни минада портлатиш воқеасини жангари гуруҳ амалга оширганини билдирди.