Кеча АҚШ Сенати Ироқнинг оммавий қирғин қуроллари ҳақида маълумот берган ироқлик олимларга ҳимоя ваъда қилувчи қарор қабул қилди.

Эндиликда Намоёндалар палатаси томонидан тасдиқланиши керак бўлган қарорга кўра, АҚШ 500 олим ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилади.
Ушбу қарор Америка Қўшма Штатлари Ироқ президенти Саддам Ҳусайнни БМТ инспекторлари билан ҳамкорлик қилишга ва қуролсизланишга мажбур қилишга уринаётган бир вақтда қабул қилинди.
Намоёндалар палатасида қарор эртага овозга қўйилади.