АҚШ президенти Жорж Буш душанба куни мамлакат Ички хавфсизлик идорасини тузиш тўғрисидаги қонунга имзо чекади.

Мазкур қонун лойиҳаси Конгресснинг ҳар икки палатаси тарафидан мақулланган эди. Буш ташаббуси билан ташкил этиладиган идора мамлакатга ташқаридан террор ҳуружларини олдини олишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Қонуннинг амалга ошиши Америкадаги барча 22 салоҳиятли федерал идоралар тизимидаги йирик ўзгаришларни назарда тутади. Янги тузиладиган Ички хавфсизлик идораси 170 минг ходимига эга бўлади. Унинг умумий бюджети 38 миллиард долларни ташкил этади.