Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун номзод бўлган барча давлатлардаги фермерлар сингари, чехлар ҳам Европа Иттифоқининг уларга фақат 25 фоиз субсидия бериши ҳақидаги таклифидан норозидирлар. 10 йил мобайнида субсидиялар 100 фоизга етади. Аммо чехларга кўра, унгача кўплаб фермерлар тенгсизлик оқибатида молиявий бўҳронга учраб, деҳқончилик ишлари билан шуғуллана олмайдилар.
Келаси ҳафта 10 мамлакат, шу жумладан Чех республикаси Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун расман таклиф қилинади. Аммо қишлоқ ҳўжалиги субсидиялари борасидаги келишмовчиликларга ҳали ҳам ечим топилгани йўқ.